“Lamborghini” ягона “Egoista” консепт автомобилини Швейсариялик номаълум харидорга рекорд даражадаги $117 млнга сотди, дея хабар берди “Supercar Blondie” нашри.
Бунгача энг қиммат “Lamborghini” автомобили кимошди савдосида $8,3 млнга сотилган “Венено” родстери ҳисобланади. Бироқ, “Egoista” моделини сотиш бўйича битим амалга оширилганлиги ҳақидаги маълумотни мустақил равишда тасдиқлаш имкони йўқлиги таъкидланмоқда.
“Egoista” консепти 2013 йилда “Lamborghini"нинг 50 йиллигига бағишлаб тақдим этилган. Автомобиль қирувчи самолёт кабинасига ўхшаш ойна билан ёпилган бир ўринли кокпит атрофида қурилган. Бунда ҳайдовчи кокпитга кириши ёки ундан чиқиши учун аввал руль чамбарагини ечиб олиши керак.
Ягона нусхадаги “Lamborghini” “Egoista” 5,2 литрли В10 двигатели билан ҳаракатланади, унинг қуввати 447 кВт (608 от кучи)га тенг.
Дастлаб “Lamborghini” автомобилни сотишни режалаштирмаган. Сўнгги 12 йил давомида у Сант-Агата-Болонездаги компания музейида сақланган.