Бугун 8 февраль, 2026 йил, якшанба

O'ZB

Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ҳисобда зафар қучди

Ла Лига. "Барселона" ўз майдонида йирик ҳисобда зафар қучди

Испания Ла Лигасининг 23-туридан ўрин олган "Барселона" ва "Мальорка" жамоалари ўртасидаги учрашув якунланди. Унда майдон эгалари 3:0 ҳисобида ғалаба қозонишди.

Ўйиндаги илк голни 29-дақиқада "Барселона" ҳужумчиси Роберт Левандовски киритди. 61-дақиқада "кўк-анорранглилар" форварди Ламин Ямаль жамоасининг устунлигини иккитага оширди. 83-дақиқада эса ярим ҳимоячи Марк Берналь "Мальорка" дарвозасига учинчи тўпни киритиб, ўйиндаги якуний ҳисобни белгилади — 3:0.

Испания чемпионатининг 23 та ўйинидан сўнг "Барселона" 58 очко жамғариб, турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда. "Мальорка" эса 24 очко билан 13-поғонада бормоқда.

Келгуси турда "Мальорка" 15 февраль куни ўз уйида "Бетис"ни қабул қилади, "Барселона" эса бир кун ўтиб сафарда "Жирона" билан куч синашади.

Киритилди: 23:29 07.02.2026. Ўқилди: 176 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!