Бугун 23 февраль, 2026 йил, душанба

O'ZB

Ла Лига. «Барселона» ўз майдонида «Леванте»га ҳеч қандай имконият қолдирмади ва яна турнир пешқадамига айланди

Ла Лига. «Барселона» ўз майдонида «Леванте»га ҳеч қандай имконият қолдирмади ва яна турнир пешқадамига айланди

Испания чемпионатининг 25-тури доирасида "Барселона" ўз майдонида "Леванте"ни қабул қилди ва 3:0 ҳисобида йирик ғалабага эришди.

Ўйинда голларни Марк Берналь, Френки де Йонг ва Фермин Лопес киритишди.

Каталония жамоаси ушбу ғалаба орқали барча мусобақалардаги икки ўйинлик мағлубиятли сериясига чек қўйди. "Барселона" очколари сонини 61 тага етказиб, "Реал"ни (60 очко) ортда қолдирган ҳолда Ла Лига турнир жадвалида пешқадамга айланиб олди.

"Леванте" эса қаторисига тўртинчи мағлубиятини қабул қилиб олди ва 18 очко билан жадвалнинг 19-поғонасида бормоқда.

Ла Лига. 25-тур
22.02.2026 | 20:15
«Камп Ноу», Барселона

«БАРСЕЛОНА» — «ЛЕВАНТЕ» — 3:0

Голлар: Берналь 4’ (1:0), де Йонг 32’ (2:0), Фермин Лопес 81’ (3:0).

«Барселона»: Х. Гарсия, Жоау Канселу, Мартин (Араухо, 88), Э. Гарсия, Кунде, Ольмо (Фермин Лопес, 66), Берналь (Педри, 66), де Йонг, Рафинья, Левандовски (Торрес, 66), Ямаль (Барджи, 88).

«Леванте»: Райан, Санчес, Маттурро, де ла Фуэнте, Толян (Перес, 89), Оласагасти, Рей, В. Гарсия (Кортес, 46), Альварес (Лосада, 84), Тунде (Абед, 70), Ромеро (Этта Эйонг, 70).

Огоҳлантиришлар: Мартин (45), Берналь (59) — Тунде (20).

Киритилди: 23:33 22.02.2026. Ўқилди: 241 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!