Бугун 26 январь, 2026 йил, душанба

O'ZB

Ла Лига. «Барса» «Овьедо»га ҳеч қандай имконият қолдирмади ва яна пешқадамга айланди (ВИДЕО)

Ла Лига. «Барса» «Овьедо»га ҳеч қандай имконият қолдирмади ва яна пешқадамга айланди (ВИДЕО)

Испания чемпионатининг 21-турида "Барселона" ўз майдонида "Овьедо"ни мағлуб этди - 3:0.

Голларга иккинчи бўлимда Рафинья, Ламин Ямал ва Дани Ольмо муаллифлик қилди.

Каталонияликлар очколарини 52тага етказиб, Ла Лига турнир жадвалида пешқадамликни қайтариб олди. Иккинчи ўриндаги "Реал" ҳисобида 51 очко мавжуд.

"Овьедо" чемпионатдаги ғалабасиз сериясини 14 ўйинга етказди - еттитадан ғалаба ва дуранг. 13 очкога эга клуб турнир жадвалини якунлаб беради.

Барселона - Овьедо - 3:0
Голлар: Ольмо, 52 (1:0). Рафинья, 57 (2:0). Ямал, 73 (3:0)
Барселона: Х. Гарсия, Мартин (Кунде, 46), Э. Гарсия, Кубарси, Жоау Канселу (Бальде, 60), Ольмо (Берналь, 75), де Йонг, Касадо, Рафинья (Фермин Лопес, 60), Левандовски, Ямал (Барджи, 79)
Овьедо: Эскандель, Лопес, Карму, Костас, Ахьядо (Видаль, 66), Шайра, Коломбатто (Касорла, 82), Сибо, Хассан (Брекало, 82), Виньяс (Борбас, 82), Рейна (Фонсека, 66)
Огоҳлантиришлар: Мартин, 9 - Эскандель, 33. Костас, 43

Киритилди: 23:32 25.01.2026. Ўқилди: 186 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!