бу ҳақда CNN нашри хабар бермоқда.
Телеканал Maxar Technologies компанияси томонидан олинган сунъий йўлдош тасвирларига асосланиб, май ойида сувга туширилиш пайтида шикастланган Шимолий Корея ҳарбий кемасм Россия билан чегарадош Хамгён-Пукто вилоятидаги Ражин портининг қуруқ докига кўчирилгани ҳақида хабар бермоқда.
CNN'нинг қайд этишича, Ражин гарчи ҳарбий кема ҳалокати юз берган Чхонджин шаҳридаги кемасозлик заводи каби йирик кемасозлик корхонасига эга бўлмаса-да, у ерда кичик таъмирлаш ишлари ва техник хизмат кўрсатиш имкониятлари мавжуд.
Таҳлилчиларнинг фикрича, кеманинг Россия чегараси яқинидаги портга жўнатилиши Россиянинг таъмирлаш ишларида иштирок этиши мумкинлигини кўрсатмоқда.
Сув сиғими беш минг тонна бўлган янги ҳарбий кема 21 май куни сувга туширилаётганда ағдарилиб кетганди. Ҳалокат юз берган маросимда Шимолий Корея раҳбари Ким Чен Ин ҳам иштирок этган эди. У бу ҳодисани "мутлақо қабул қилиб бўлмайдиган ҳолат" деб атаган эди. КХДРда ҳарбий кема ҳалокати иши бўйича камида уч киши ҳибсга олинган.