"23 октябр куни жанговар ҳудудда Шимолий Корея аскарларини кўришган. Бунгача улар Россия полигонларида тайёргарликдан ўтишаётган эди", дея хабар берди Украина Бош разведка бошқармаси.
Машғулотлар Россия шарқидаги бешта полигонда бўлиб ўтди.
Украина разведка хизматларининг ҳисоб-китобларига кўра, Шимолий Кореянинг 12 мингга яқин ҳарбий хизматчиси, жумладан, 500 офицер ва учта генерали Россияга ўтказилган. Уларни тайёрлаш ва мослашиши учун Россия Федерацияси мудофаа вазири ўринбосари Юнус-Бек Евкуров жавобгар этиб тайинланган.