Бу ҳақда МАГАТЭнинг хавфсизлик соҳасидаги сиёсатни назорат қилиш ва мувофиқлаштириш департаменти раҳбари Тариқ Рауф айтиб ўтди, деб хабар бермоқда РИА «Новости».
Сешанба, 12 июнь куни, Сингапурда АҚШ - Шимолий Корея саммити бўлиб ўтди, унда Дональд Трамп ва Ким Чен Ин учрашди. Давлат етакчилари КХДРнинг бутунлай ядросизланиши ҳақида келишиб олган.
«Корея ярим оролини ядро қуролидан озод қилиш (ядросизланиши) жараёни 15-20 йилни талаб қилади», - дея айтиб ўтган Рауф.
Унинг тушунтиришича, бундай узоқ муддат КХДР техник жиҳатдан жуда замонавий эмаслиги билан боғлиқдир.
«Ҳали инфратузилма ҳам бор. Шуни ёдда тутиш керак, Шимолий Корея - кичик давлат эмас. Бутун мамлакат бўйлаб текширувларни амалга ошириш лозим, бу ҳеч қаерда декларация қилинмаган ядро қуроли қолмаганини тасдиқлаш учун керак - бунга эса ҳақиқатдан ҳам кўп вақт кетади», - дея айтиб ўтган Рауф.
Унинг фикрича, Шимолий Корея ядро қуролини демонтаж қилишга анъанавий «олтилик» шаклидан кўра, АҚШ - Россия - Хитой «учлиги» мос тушади. Шу билан бирга, унинг қўшимча қилишича, Корея ярим оролининг ядросизланиши контекстида барча манфаатдор давлатлар иштироки талаб этилади.
Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Трамп Ким Чен Инга iPad’да КХДР келажагини кўрсатгани хабар қилинганди.
Манба: kun.uz