Корея Республикаси ва АҚШнинг август-сентябр ойларида режалаштирилган “Ulchi Freedom Shield” қўшма ҳарбий машғулотлари минтақадаги хавфсизлик билан боғлиқ вазиятни ёмонлаштирди, дейилади Корея марказий ахборот агентлиги томонидан чоп этилган КХДР Мудофаа вазирлиги раҳбари Но Кванг Чол баёнотида.
“Душманлар, хориждаги қуролли кучлар, жумладан, АҚШ ҳарбий-денгиз экспедиция кучлари, ҳаттоки “БМТ қўмондонлиги”га аъзо давлатлар қуролли кучлари иштирок этадиган ва барча ҳудудларда ўтказилаётган мазкур қўшма машғулотлар нафақат мамлакатимизга, балки минтақавий давлатларга ҳам қаратилган замонавий уруш олиб боришнинг янги кўрсатмалари ва усулларини қўллашини яширмаяпти”, деди.
Мудофаа вазирининг сўзларига кўра, Корея яриморолидаги вазиятнинг кескинлашувига айнан АҚШ ва Жанубий Кореядан келаётган ҳарбий таҳдид сабаб бўлмоқда ва бу ҳарбий намойиш вазиятни янада оғирлаштиради. Ядро урушини тақлид қилишни ўз ичига олган қўшма машғулотлар Шимолий Кореяга қарши тўғридан-тўғри ҳарбий провокация ҳисобланади. КХДР Қуролли кучлари таҳдидларга қарши туришга тайёр, дейилади баёнотда.
Хабар берганимиздек, машғулотлар 18-28 август кунларига мўлжалланган, бироқ дала маневрларининг салмоқли қисми КХДРнинг кескин муносабатидан қўрқиб, айнан сентябрга кўчирилган.