Бу ҳақда КХДР Меҳнат партияси Марказий Қўмитаси бўлими раҳбар ўринбосари Ким Ё Чжон маълум қилди.
Бундан ташқари, Ким Чен Иннинг синглиси Шимолий Корея ҳеч қачон чегарадаги тарғибот радиокарнайларини олиб ташламаслиги, шунингдек, Жанубий Кореянинг тинчлик ташаббуслари хомхаёл эканини билдирди.
"Ишончим комилки, Сеулнинг КХДРга нисбатан сиёсати ўзгаришсиз қолади. Жанубий Корея ва АҚШ томонидан ҳар йили ўтказиладиган қўшма ҳарбий машқлар режасига киритилган ўзгартиришлар уларнинг душманлик нияти ўзгармаслигини намоён этмоқда", — дея таъкидлади Ким Ё Чжон.