КХДР ҳарбийлари нафақат Курск вилоятига, балки Белгород вилоятига ҳам жойлаштирилган. Бу ҳақда Тhe Washington Post хабар берди.
"Украина разведкаси Шимолий кореялик аскарларнинг Белгород вилоятига юборилгани ҳақида маълумот олди", деб ёзади нашр Украинанинг “Ахиллес” баталони қўмондони Юрий Федоренкога таяниб.
Тахминларга кўра, КХДР ҳарбийлари Россия армияси Украина шимоли-шарқида ҳужум оэрацияларини ўтказиши учун иккинчи мудофаа чизиғида қўлланилади.