Бугун 26 июль, 2025 йил, шанба

O'ZB

Кўз оқи нега сарғаяди?

Кўз оқи нега сарғаяди?

Кўпинча одамлар кўз оқларининг сарғайишига эътибор бермайдилар, чунки бу ҳолат оғриқ келтириб чиқармайди. Лекин баъзи органларнинг иши билан боғлиқ жиддий муаммолар мавжудлигини кўрсатади.

Аввало, кўз сарғайиши жигар ва ўт йўлларида муаммолар билан кечади. Шу билан бирга, метаболик касалликлар,, турли зарарли омиллар ва паразитлар ҳам сабаб бўлиши мумкин. Бунда асосан офтальмологик патология эмас, балки ички органларнинг касалликлари белгилари аниқланади.

Шунинг учун зудлик билан гастроэнтеролог ёки гепатологга кўриниш шарт. Қон ва нажас таҳлили, қорин бўшлиғи органларининг ультратовуш текширувидан сўнг ташхис қўйилади.

Киритилди: 05:40 23.07.2025. Ўқилди: 943 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!