Бугун 27 апрель, 2024 йил, шанба

O'ZB

Кутилмаган ҳазил: «Манчестер Юнайтед» акциялари нархи 17 фоизга қимматлашди

Кутилмаган ҳазил: «Манчестер Юнайтед» акциялари нархи 17 фоизга қимматлашди

Миллиардер Илон Маск Twitter аккаунтида «Манчестер Юнайтед» клубини сотиб олиши тўғрисида ҳазил қилиб ёзганидан сўнг клуб акциялари нархи 17 фоизга ошди, деб хабар берди CNBC телеканали.

Кейинроқ акциялар нархи пасайди ва савдолар ёпилиши вақтига келиб бир акция нархи 12,78 долларни ташкил этди.

Маълумот берилишича, Маск «Манчестер Юнайтед»ни сотиб оладиган бўлса, бу унга тахминан 2 млрд долларга тушган бўларди.

Tesla асосчиси чоршанба куни Twitter аккаунтида «Манчестер Юнайтед»ни сотиб олаётганини ёзди. Обуначилар саволига жавоб бераркан, у бу твитига жиддий эътибор бермасликларини сўради.

«Бу Твиттердаги эски ҳазил. Мен ҳеч қандай спорт клубини сотиб олмаяпман», — деб ёзди у.

Шу билан бирга, Маск болалигидаги энг севимли клуби «Манчестер Юнайтед» бўлганини таъкидлади

Киритилди: 22:37 17.08.2022. Ўқилди: 3089 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!