«Манчестер Сити» клуби «Барселона» ҳужумчиси Лионель Мессининг трансфери борасида ўз позициясини ўзгартирди.
"Mundo Deportivo" тарқатган хабарга кўра, манкунианликлар жорий трансфер пайтида 33 ёшли футболчини харид қилмаслиги мумкин. Чунки, "Сити" ушбу трансфер молиявий жиҳатдан манфаатли эмас, дея ҳисобламоқда. Бундан ташқари, «шаҳарликлар» бош мураббийи Хосеп Гвардиола аргентиналик футболчига «Барселона»да қолишни маслаҳат берди.
Эслатиб ўтамиз, каталонияликлар Мессини бепул қўйиб юборишмоқчи эмас. «Манчестер Сити» эса Леони харид қилиб, молиявий ҳалол ўйин қоидаси нуқтаи назаридан УЕФА тақиқига тушиб қолишдан хавотир олмоқда.
Манба: sport24.ru