Бугун 28 март, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Кушербоев: "Жиззахга чора кўриляпти, Андижон, Хоразм ва Навоий бўйича эса жимлик"

Кушербоев: "Жиззахга чора кўриляпти, Андижон, Хоразм ва Навоий бўйича эса жимлик"

Аввалроқ Жиззахда давлат харидларини амалга оширишда аниқланган қонунбузилиш ҳолатлари бўйича жиноят иши қўзғатилгани ҳақида хабар бергандик.

Депутат Расул Кушербоев шу ҳолат бўйича фикр билдирди.

"Жиззах вилояти ҳокимининг собиқ ўринбосари ва унинг қариндошларига тегишли компаниялар мансабдор шахсларига нисбатан жиноий иш қўзғатилибди. 

Яқинда Жиззахда бир бино қулаб тушганди. 

Давлат раҳбари мазкур вазиятни танқид қилиб, Жиззах вилояти ҳокимининг ўринбосари ва атрофидаги тўдаларини жавобгарликка тортиш зарурлигини билдирганди. 

Жиззах вилояти каби Хоразм, Андижон ва Навоий вилоятларининг  қурилишга масъул амалдорлари ҳам  йўл қўяётган коррупцион ишларни  жамоатчилик бир муддатдан буён муҳокама қилиб келмоқда. Маълумотлар очиқ берилган. Бироқ ҳозирча жимлик. 

Катта эҳтимол билан давлат раҳбари бу ҳудудларни ҳам танқид қилганидан сўнг "уйғонилиб" жиноят ишлари қўзғатилса керак.  

Албатта биз ҳар қандай вазиятда ҳам  органларимиздан қонунларга асосан ўз вазифаларини виждонан, ҳалол ва холис бажаришларини кутиб қоламиз", деб ёзди у телеграмдаги саҳифасида.

Киритилди: 12:24 22.01.2021. Ўқилди: 5357 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!