Бугун 15 январь, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Курскдаги тўқнашувлар Россия газининг Украина орқали Европага етказилиши борасида хавотир уйғотди

Курскдаги тўқнашувлар Россия газининг Украина орқали Европага етказилиши борасида хавотир уйғотди

Россия газининг Европага Украина орқали олиб ўтиладиган ягона транзит йўли ўтган Курск вилоятидаги Суджа шаҳри яқинида содир бўлган шиддатли тўқнашувлар Европа давлатларининг энергия таъминоти билан боғлиқ хавотирларни кучайтирди.

Россия ва Украина армиялари ўртасида 6 август куни Курск вилоятида, жумладан, Суджа газ ўлчаш станцияси (ГИС) жойлашган Суджанский туманида бошланган тўқнашувлар давом этмоқда.

Россия газ қувурининг ягона жорий кириш нуқтаси атрофидаги мавжуд вазият Eвропада ушбу хом ашё нархининг ошишига олиб келди ва бу йил энг юқори даражага етди.

Хусусан, Нидерландиядаги ТТF ҳубидаги сентябрь фючерслари нархи 10 август ҳолатига кўра 40 евро 1 МВт/соатга, яъни ўтган йилнинг декабридан буён максимал даражага кўтарилган.

Россиянинг «Газпром» энергетика компанияси Суджа ГИС орқали ўртача 42,4 миллион куб метр газ етказиб беришни давом эттираётганини маълум қилди.

Киритилди: 23:49 14.08.2024. Ўқилди: 855 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!