Бугун 22 ноябрь, 2024 йил, жума

O'ZB

Курскда КХДРнинг юқори мартабали генерали яраланди

Курскда КХДРнинг юқори мартабали генерали яраланди

Украина Қуролли Кучларининг Курск вилоятига берган ракета зарбаси натижасида КХДРнинг юқори мартабали генерали яраланди.

Бу ҳақда Тhe Wall Street Journal маълум қилди.

Газетанинг манбаларига таяниб ёзишича, шимолий кореялик зобит яқинда Курск вилоятига Storm Shadow ракеталари билан уюштирилган ҳужуми чоғида яраланган. Манба Шимолий Корея ҳарбий раҳбарининг аҳволи ҳақида маълумот бермаган, шунингдек унинг исми ҳам ошкор этилмаган.

"Ғарб расмийларига кўра, бу Россия-Украина уруши чоғида КХДРнинг юқори мартабали ҳарбий офицерининг яраланиши билан боғлиқ биринчи ҳолатдир", деб ёзади WSJ.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ оммавий ахборот воситалари Россия Қуролли кучларининг Маринодаги президент маъмурияти санаторийси яқинидаги қўмондонлик пунктига Украина томонидан ракета зарбаси берилганлиги ҳақида хабар берган эди.

Киритилди: Бугун 09:33. Ўқилди: 827 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!