"Шимолий" қўшинлар гуруҳи қўмондонлиги Россия президенти Владимир Путинга Курск вилояти ҳудудини озод қилиш бўйича операциянинг якуний босқичига кирганликлари ҳақида хабар берди.
Бу ҳақда президент матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.
"Путин Курск вилоятидаги қўмондонлик пунктларидан бирига ташрифи чоғида “Шимол” гуруҳи қўмондони ва “Шимол” гуруҳи қўмондони ўринбосарининг ҳисоботларини тинглади, улар олий қўмондонга операциянинг бориши, шунингдек, Курск вилояти ҳудудини озод қилиш бўйича операция якуний босқичига кириши тўғрисида ҳисобот берди”, — деди у.
Эслатиб ўтамиз, Путин Курск вилоятидаги қўмондонлик пунктларидан бирида бўлиб ўтган учрашув чоғида минтақа озод этилгандан сўнг давлат чегараси бўйлаб хавфсизлик зонасини яратиш ҳақида ўйлаш зарурлигини айтган эди.