Бугун 18 сентябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Курск вилоятига ҳужум Украина учун вазиятни ёмонлаштиради

Курск вилоятига ҳужум Украина учун вазиятни ёмонлаштиради

Украина ҳарбийлари орасида кадрлар етишмаслиги шароитида Курск вилоятига қилинган ҳужум Украина Қуролли кучлари учун фронтнинг бошқа ҳудудларидаги нохуш вазиятни ёмонлаштириши мумкин ва у “ўзини оқламайди”, деб ёзади “Wall Street Journal”.

Нашрга кўра, Курск вилоятига қилинган ҳужум Украина Қуролли кучлари учун “аллақачон ёмон аҳволни яна ҳам ёмонлаштириш хавфини туғдиради".

“Бизда ўз вазифамизни тўғри бажариш учун етарли одам йўқ”, - дейди ўтган ҳафта Красногоровка ҳудудида бўлган Украина Қуролли кучларининг 21-батальони қўмондони.

У батальон йўқотишларининг атиги 20 фоизини сафарбар қилинганлар қоплаганидан шикоят қилди. Бундан ташқари, унинг айтишича, аскарлар чарчаган.

Нашрга кўра, Киев ўз кучларини шарқий фронтдан Курск вилоятига ўтказиб, бўлинмаларни “бундан ҳам чўзилган” ҳолга келтирмоқда.

Бошқа йўналишлардаги украиналик қўмондонлар артиллерия ўқ-дорилари ва одамлар етишмаслигидан шикоят қилишаётгани айтилмоқда.

“Агар бир позицияда беш ёки олти киши бўлиши керак бўлса, бизда икки ёки учта бўлади”, - дейди охирги икки ойдан бери Часов Яр ҳудудида жойлашган Украина кучларининг 45 ёшли майори.

Нашрда таъкидланишича, бошқа йўналишларда ҳарбий хизматчилар етишмаслигини ҳисобга олиб, Украина ҳарбийлари Курск вилоятига қилинган ҳужум “ўзини оқлашига” шубҳа билдирмоқда.

Киритилди: 23:30 16.08.2024. Ўқилди: 6720 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!