Украина президенти Владимир Зеленский руслар ҳужумга ўтган Курск вилоятидаги вазият юзасидан баёнот берди.
Президент Олий Бош Қўмондонлик штабининг якунлари бўйича ўзининг телеграм-каналида минтақадаги вазиятни тилга олди.
Бош қароргоҳда Украина Қуролли кучлари бош қўмондони Александр Сирский Зеленскийга «русларнинг Курск вилоятидаги мудофаа тизимини ёриб ўтишга уринишлари бешинчи кундан бери давом этаётганини» маълум қилди.
Умуман олганда, бутун фронт чизиғи бўйлаб фаол жанглар кетмоқда, "айниқса Покровский ва Кураховск йўналишларида шафқатсиз жанглар бўлмоқда," дейилади хабарда.