Бугун 16 октябрь, 2024 йил, чоршанба

O'ZB

Десантчилар Россия ҳужумини барбод қилди

Десантчилар Россия ҳужумини барбод қилди

Украина десантчилари Украина шарқидаги Донетск вилоятидаги Курахове шаҳри яқинида рус кучларининг ҳужумини қайтаришга муваффақ бўлганини маълум қилди.

Ижтимоий тармоқдаги постида десантчилар қўмондонлигининг билдиришича, 25 га яқин пиёда жанговар машина ва беш танкдан иборат рус колоннаси Украина ҳаво разведкаси томонидан аниқланган.

Баёнотда айтилишича, Украина кучлари еттита пиёда жанговар машинаси ва иккита танкни йўқ қилган.

Украина кучлари Россиянинг барқарор олға силжиши олдида шарқий фронтда «қийин» вазиятга дуч келаётганини айтди.

Якшанба куни эрталаб Россия Мудофаа вазирлиги Донетск вилоятидаги Михайливка шаҳрини эгаллаб олганини даъво қилганди.

Киритилди: 19:00 15.10.2024. Ўқилди: 2260 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!