Россиядаги миллий тадқиқот тиббиёт университети доценти Татьяна Павлова худди шу масалада изланишлар олиб борди ва бир тўхтамга келди.
Олиманинг гапига кўра, ҳозирданоқ йилдан-йилга миопия (яқин масофани яхши кўра олмаслик) билан оғриганлар сони ортиб бормоқда. 2050 йилга бориб улар дунё аҳолисининг 50 фоизини ташкил этишади. 10 фоиз аҳоли миопиянинг ўткир кўринишига йўлиқиши, бир миллиард кишидан зиёд одам эса кўриш бахтидан буткул маҳрум бўлиши эҳтимолга яқин бўлиб турибди. Хўш, бунга нима сабаб бўлади. Эксперт айтиб ўтдики, миопияга йўлиқишда юқори технологиянинг катта тезликда тараққий этиб бориши ягона сабаб бўлиб қолади. Замонавий телевизорлар, смартфон, планшетлар кўзларимизнинг асосий кушандасига айланади. Бундан ташқари экологиянинг бузила бориши, магнит бўронлари кўпайиши ҳам кўзларимизнинг кўриш имкониятига салбий таъсир ўтказмай қолмайди.
zakon. kz