Туркиянинг Диёрбакир вилоятида қурилаётган кўприкнинг бир қисми қулаши оқибатида 3 киши ҳалок бўлди, яна икки киши оғир яраланди.
Ҳодиса Кулп-Муш автомобиль йўлининг 2 километрлик белгисида содир бўлган.
Воқеа жойида жандарм, Туркия табиий офатларни бошқариш агентлиги (АФАД) ва тез ёрдам бригадалари ишламоқда.
Қулаш сабаблари ҳали аниқланмаган.