"Ўзэнергоинспекция" Бухоро вилоят ҳудудий бошқармаси томонидан ўтказилган назорат тадбирида Бухоро шаҳри "Абай" кўчасида жойлашган "Е. Н." хусусий уй-жой мулкдорлари ширкати томонидан хизмат кўрсатаётган кўп қаватли турар-жой уйларда ўрнатилган сув насослари ва электр қурилмаларини ўзбошимчалик билан тармоққа улаб, электр энергиясидан ноқонуний фойдаланганлиги аниқланди.
Ушбу қоидабузарлик натижасида дастлабки ҳисоб-китобларга кўра электр таъминоти корхонасига 315 миллион сўмлик зарар етказилганлиги маълум бўлди.
Ҳозирда ҳуқуқни муҳофаза қилиш органлари томонидан терговга қадар текширув ишлари олиб борилмоқда.