Бугун 25 ноябрь, 2024 йил, душанба

O'ZB

Кун фотоси: Наманган вилояти ҳокимининг вақтинчалик уйи деярли тайёр

Кун фотоси: Наманган вилояти ҳокимининг вақтинчалик уйи деярли тайёр

Президент Наманган вилоятига ташрифи чоғида Наманган шаҳридаги Бунёдкор маҳалласига кутилмаган ташрифни амалга оширган ва маҳалладаги аҳвол юзасидан мутасаддиларни кескин танқид қилган эди.

Ташрифдан сўнг вилоят ҳокими ушбу маҳалла аҳолиси билан учрашиб, «Бунёдкор» маҳалласига кўчиб ўтишини маълум қилган эди.

«Ҳар куни шу ерда, сизларга қўшни бўламан. Уйим маҳалла идорасининг рўпарасида жойлашади. Бугун шу ерга контейнер ўрнатилади ва унга «вилоят ҳокимининг уйи» деб ёзиб қўйилади», деган эди Шавкатжон Абдураззақов аҳоли билан учрашувда.

«Халқ сўзи» нашрига «вилоят ҳокимининг уйи» суратлари тақдим этилди.

Кун фотоси: Наманган вилояти ҳокимининг вақтинчалик уйи деярли тайёр

Фото: «Халқ сўзи»

Расмлардан кўриниб турибдики, барча қулайликларга эга контейнер ўрнатилиб, унинг атрофи девор билан ўралган, дарвоза қилиниб уй ҳовлисига фуқароларни қабул қилиш, суҳбатлашиш, мурожаатларини тинглаш учун махсус айвон ҳам қурилмоқда.

Кун фотоси: Наманган вилояти ҳокимининг вақтинчалик уйи деярли тайёр

Фото: «Халқ сўзи

Киритилди: 15:50 26.02.2021. Ўқилди: 4844 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!