Бугун 23 сентябрь, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Кўмир бизнеси билан шуғулланган фирибгар 51 млн. сўм жиноий жарима тўлади

Кўмир бизнеси билан шуғулланган фирибгар 51 млн. сўм жиноий жарима тўлади

Маълумки, ҳаётда жиноий қилмишларни содир этилишига одатда, кимнингдир нафс қутқусига учиши, қонун талабларига беписанд муносабати ва ўзгалар ҳуқуқини ҳурмат қилмаслик каби иллатлар сабаб бўлади.

Куз-қиш мавсуми инсонлар учун иссиқлик, қулайлик ва оилавий муҳитни таъминлаш вақтидир. Бундай пайтларда кўмирга бўлган талаб ортиб, кўпчилик одамлар ўз хонадонларини иситиш учун уни сотиб олишади. Аммо, бу фаолиятдан фойда олишни мақсад қилган Хайдар ва Хамиднинг жиноий схемалари ҳақиқатда фақатгина молиявий манфаатларни кўзлашдан иборат эди.

Хайдар кўмир омбори мудири сифатида аҳолига имтиёзли нархларда кўмир етказиб бериш вазифасини бажариши керак эди. Бироқ у бу вазифасини суистимол қилишга киришиб, ёрдамчиси Хамид билан бирлашиб жиноий “кўмир” бизнесини бошлади.

Лекин ота-боболаримиз айтганидек: "Қинғир ишнинг қийғи қирқ йилда ҳам билинади". Уларнинг бизнеси узоққа чўзилмади.

Жиноят ишлари бўйича Риштон туман судининг қарорига асосан, Хайдардан жиноий жарима тўлаш бўйича ижро ҳужжати Бюронинг Марғилон шаҳар бўлими иш юритувига келиб тушди. Давлат ижрочисининг мажбурий ижро ҳаракатлари натижасида “кўмирчи” бизнесмендан 51 млн сўм жиноий жарима ундирилди.

Киритилди: 13:01 19.03.2025. Ўқилди: 1298 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!