Каталониянинг “Барселона” клуби 2002 йилдан бери “Райо Вальекано”га мағлуб бўлмаганди. Эслатиб ўтамиз, "Барса" 27 октябрь куни Испания чемпионати навбатдаги турида Мадрид клубига имкониятни бой берди.
"Райо"га қарши омадсиз ўйиндан сўнг "Барса" голландиялик мураббий Рональд Куманни истеъфога чиқарди. Каталония раҳбариятининг сабри тугади.
Миш-мишларга кўра, Куман ўрнига Хави Эрнандес ёки Бельгия терма жамоасининг амалдаги бош мураббийи Роберто Мартинес келади.