Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба Европа Иттифоқи ва Қўшма Штатлардан ўз мамлакати учун шошилинч ёрдам сўради.
Бу ҳақда ЕИ дипломатияси раҳбари Жозеп Боррель Брюсселдаги ҳамжамиятга аъзо давлатлар ташқи ишлар вазирлари йиғилиши якунлари бўйича ўтказилган матбуот анжуманида маълум қилди.
"Дмитрий Кулеба билан бўлган суҳбатдан сўнг Украина бўйича шошилинч чоралар кўриш зарурлиги маълум бўлди. Маълум бўлдики, ҳар икки томон (ЕИ ва АҚШ - таҳр.) қарорни тезлаштириши керак", - деди у.
Боррелнинг таъкидлашича, Кулеба вазирларни видео алоқа орқали фронтдаги вазият ва Киевнинг устувор эҳтиёжлари ҳақида хабардор қилган.