Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба Украина етакчиси Владимир Зеленскийнинг тинчлик формуласининг маъқулланишини халқаро ҳуқуқ қўллаб-қувватлаши билан боғлади.
Ўзининг Twitter саҳифасида у Киев ташаббуси БМТ Бош Ассамблеясининг Украинадаги вазият бўйича резолюцияларига мос келишини таъкидлади.
"Украинада тинчлик ўрнатиш формуласи, аслида, БМТ Низоми амалда қўйилган. Ундаги бандлар БМТ Бош Ассамблеясининг 140 дан ортиқ давлат томонидан маъқулланган тегишли резолюцияларига тўлиқ мос келади”, - деб ёзган Кулеба.