Украина ташқи ишлар вазири Дмитрий Кулеба Олий Радага истеъфога чиқиш ҳақида ариза берди.
Бу ҳақда Украина парламенти спикери Руслан Стефанчукнинг Facebook'даги постига таяниб, «РБК Украине» хабар берди. Кулебанинг баёноти бўлажак ялпи мажлислардан бирида кўриб чиқилади, деб ёзди Стефанчук.
Аввалроқ, Кулеба бошқа вазирлар ва бош вазир ўринбосарларининг истеъфога чиқиш сўровлари фонида ишдан бўшатилиши ҳақида «Украинска правда» президент Владимир Зеленскийга яқин манбаларига таяниб маълум қилган эди. Нашр суҳбатдошларининг таъкидлашича, Кулебанинг вориси унинг биринчи ўринбосари Андрей Сибига бўлиши мумкин.
Кулебанинг ўзи истеъфога чиқишига изоҳ бермади. У 2020 йилнинг март ойидан буён Украина ташқи ишлар вазири лавозимида ишлаб келаётганди.
3 сентябрь куни Украина Олий Радасига учта вазир – стратегик соҳалар бўйича Александр Камишин, адлия вазири Денис Малюска ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш ва табиий ресурслар вазири Руслан Стрелетс истеъфога чиқди. Сешанба куни парламент спикери Руслан Стефанчук Давлат мулк жамғармаси раиси Виталий Ковал ҳам худди шундай ариза билан мурожаат қилди. Кейинроқ Радага Бош вазирнинг Европа ва Евроатлантика интеграцияси бўйича ўринбосари Олга Стефанишина ҳамда Бош вазир ўринбосари, вақтинча босиб олинган ҳудудлар реинтеграцияси бўйича вазир Ирина Верешчук истеъфога чиққани маълум бўлди.