Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Кўкдала тумани бўлими ходимлари томонидан ўтказилган тезкор тадбирда фуқаролар Я.Х.ва У.Ш. “GENTRA” ва “DAMAS” русусмли автотранспорт воситаларида турли номдаги 426 дона истеъмолга яроқсиз алкоголь маҳсулотларини сотиш мақсадида "KO"KTOSH BARAKASI" деҳқон бозорига олиб келган вақтида ушланиб, ушбу маҳсулотлар ашёвий далил сифатида олинган.
Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 186-1-моддаси (этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда муомалага киритиш ёки ишлаб чиқариш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари ўтказилмоқда.