Бугун 14 май, 2025 йил, чоршанба

O'ZB

Кўкдала тумани солиқ инспекцияси биноси фойдаланишга топширилди

Кўкдала тумани солиқ инспекцияси биноси фойдаланишга топширилди

Ўтган йили Кўкдала туманининг Хўжаобод қишлоғида Солиқ қўмитаси ҳомийлигида 240 ўринга мўлжалланган янги мактаб биноси фойдаланишга топширилган эди.

Тумандаги каттаю кичикни хурсанд қилган ушбу иншоот қаторига яна бир янги обект – солиқ инспекцияси биноси ҳам қўшилди.

Шу муносабат билан, солиқ инспекциясининг янги биносида тантанали очилиш маросими ташкил этилди.

Унда Қашқадарё вилояти ҳокимлиги ва ҳудудий солиқ хизмати органлари масъуллари иштирок этди.

Солиқ тўловчилар учун барча шароитлар яратилган янги бинода солиқ инспекциясининг 30 нафар малакали ходимлари хизмат кўрсатмоқда.

Сўнгги йилларда солиқ идоралари “Солиқчи кўмакчи” тамойили асосида фаолият кўрсатмоқда.

Янги бинода хизмат кўрсатиш сифати ошиб, солиқ тўловчи ва солиқ органларининг ўзаро ишонч устига қурилган ҳамкорлиги янада мустаҳкамланишига хизмат қилади.

Киритилди: 18:49 05.07.2023. Ўқилди: 2523 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!