Бугун 11 июль, 2025 йил, жума

O'ZB

КЎЖЧ. «ПСЖ» «Бавария»ни мағлуб этди ва ярим финалга йўл олди

КЎЖЧ. «ПСЖ» «Бавария»ни мағлуб этди ва ярим финалга йўл олди

АҚШнинг Атланта шаҳридаги «Мерседес-Бенц Стэдиум» стадионида Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати мусобақасининг чорак финал учрашуви бўлиб ўтди. Унда Франциянинг “ПСЖ” жамоаси Германиянинг “Бавария” клубини 2:0 ҳисобида мағлуб этди.

Биринчи бўлимда ҳисоб очилмади. Ўйин тақдирини ҳал қилган голлар эса ўйин сўнгида урилди. Парижликлар сафида голлар муаллифлари Дезире Дуэ ва Усман Дембеле бўлди. Иккинчи гол жамоа 9 нафар футболчи билан ҳаракат қилаётган пайтда уришди. Учрашувнинг сўнгги қисмларида ПСЖ футболчилари Вильям Пачо ва Лукас Эрнандес тўғридан-тўғри қизил карточка олиб майдонни тарк этишди.

Ярим финалда ПСЖ “Реал” — “Боруссия” (Дортмунд) жуфтлиги ғолиби билан куч синашади. Бу ўйин Тошкент вақти билан соат 01:00 да бошланади.

Клублар ўртасидаги жаҳон чемпионати — 2025. 1/4 финал
2025 йил 5 июль, шанба.
ПСЖ (Париж, Франция) – “Бавария” (Мюнхен, Германия) - 2:0
Голлар: 1:0 — Дезире Дуэ, 78; 2:0 — Усман Дембеле, 90+6.
Қизил карточкалар: Пачо — 82, Эрнандес — 90+2-дақиқа (иккиси — “ПСЖ”).

Киритилди: 23:55 05.07.2025. Ўқилди: 597 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!