Бугун 21 июль, 2025 йил, душанба

O'ZB

Кўчманчилар ўйинида 75 та давлат иштирок этиши расман тасдиқланди

A A A
Кўчманчилар ўйинида 75 та давлат иштирок этиши расман тасдиқланди

Парламентнинг Ижтимоий-маданий ривожланиш қўмитаси йиғилишида Туризм ва спорт вазири Ермек Маржиқпаев Астана шаҳрида бўлиб ўтадиган Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларига тайёргарлик қандай кетаётгани ҳақида маълум қилди.

“Астанада бўлиб ўтадиган Бутунжаҳон кўчманчилар ўйинларига 100 дан ортиқ давлатдан 3 мингга яқин кишидан иборат делегациялар иштирок этиши кутилмоқда. Бугунги кунда 75 та давлат ўз иштирокини расман тасдиқлади”, - деди у.

Вазирнинг сўзларига кўра, 110 та медаллар жамланмаси, жумладан, 20 та рақобатбардош ва 10 та кўргазмали спорт турлари бўйича баҳоланади.

“Мусобақа от спорти, миллий кураш, камондан отиш, анъанавий интеллектуал ўйинлар бўйича ўтказилади”, – дейди Ермек Маржиқпаев.

Киритилди: 21:11 18.04.2024. Ўқилди: 986 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!