Кеча, 21 август куни Венесуэлада кучли зилзила юз берди. Турли манбалар силкинишни 6,9 ва 7,0 магнитудали деб баҳолаган.
Мамлакат Ички ишлар вазири Нестор Реверолнинг маълум қилишча, зилзила натижасида пойтахт Каракас шаҳридаги Давид минораси номи билан машҳур бўлган, баландлиги икки юз метрли бино 25 даражага оғиб қолган. Унинг сўзларига кўра, бино ҳар қандай ҳаракат натижасида қулаши мумкин.
Венесуэлада юз берган зилзила бутун мамлакатда сезилган. Силкинишдан сўнг уй деворларида катта ёриқлар пайдо бўлган ва қисман қулаб тушган.
Маълумот учун, Давид минораси қурилиши 1990 йилда бошланган.
Manba: qalampir.uz