15 декабр кечасидан бошлаб Ғазо секторида кузатилган кучли ёмғир ва шамол оқибатида ҳудуддаги энг йирик тиббиёт муассасаси — “Ал-Шифо” шифохонаси, шунингдек, кўчирилган фаластинликлар яшаб келаётган минглаб чодирлар сув остида қолди. Табиий офат натижасида юзлаб чодирлар вайрон бўлган.
Ёмғир сувлари “Ал-Шифо” тиббиёт мажмуасининг тез ёрдам бўлимлари ва қабул қисмларига кириб, шифохона фаолиятига жиддий халал берди. Ушбу мажмуа аввал ҳам Исроил ҳужумлари пайтида катта зарар кўрган — бинолар бомбардимон ва ёнғинлар оқибатида шикастланган эди.