Бугун 18 май, 2025 йил, якшанба

O'ZB

Кучли шамолда ҳаётингизни сақлаб қолинг — бу хавфсизлик қоидаларини ўқинг!

Кучли шамолда ҳаётингизни сақлаб қолинг — бу хавфсизлик қоидаларини ўқинг!

Кучли шамол вақтида хавфсизлик чоралари.

🔹яшаш жойларида эшик-деразалар, чордоқ ва ҳаво айланиш тизимларини маҳкам беркитиш;
🔹электр ва газ воситаларини ўчириш;
🔹кўчаларда дарахт ва электр устунлари тагида турмаслик;
🔹кўп қаватли бинолар балконларида, дераза токчалари ҳамда ташқаридаги буюмларни имкон қадар хавфсиз жойларга олиб қўйиш ёки мустаҳкамлигини текшириш;
🔹шамол кучайганда, мустаҳкам қурилган бинолар, ер ости ўтиш йўллари ва бошқа яшириниш мумкин бўлган жойларда муҳофазаланиш;
🔹очиқ майдонда юрган ҳолларда пастликлар, чуқурликлар ва барча хавфсиз ерларга ётган ҳолда ҳимояланиш;
🔹бузилган биноларга кириш, хавфли устунлар, реклама устунлари ва дарахтлар ортига яшириниш тақиқланади;
🔹кучли шамолдан сўнг электр ва газ жиҳозларидан улар текширилгандан кейин фойдаланиш талаб этилади.

Шу ўринда Фавқулодда вазиятлар вазирлиги автомобилларни дарахтлар ва енгил конструкцияли қурилмалар остида қолдирмаслик тавсия этди.

Киритилди: 19:29 17.05.2025. Ўқилди: 866 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!