Бугун 19 декабрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Кубарси ЕЧЛ антирекордини ўрнатди

Кубарси ЕЧЛ антирекордини ўрнатди

Пау Кубарси Чемпионлар Лигаси плей-оффида антирекорд ўрнатди.

"Барселона" Чемпионлар Лигаси 1/8 финал дастлабки баҳсида "Бенфика" меҳмони бўлмоқда (0:0, танаффус).

Учрашувнинг 22-дақиқасида ҳакам Феликс Цвайер дарвозабон билан бирга-бир вазиятга чиқишга ҳаракат қилаётган Эвангелос Павлидисни тўхтатишга уринган ва подкат вақтида ҳужумчини йиқитган 18 ёшли ҳимоячи Пау Кубарсини майдондан четлатди.

Кубарси 18 ёш-у 42 кунлигида турнир плей-офф босқичида майдондан четлатилган тарихдаги энг ёш футболчига айланди.

Гуруҳ босқичини ҳисобга олган ҳолда рекорд Селестин Бабаярога ("Андерлехт") тегишли - у 1994 йилда 16 ёшу 86 кунлигида майдондан четлатилган.

Киритилди: 04:22 06.03.2025. Ўқилди: 1804 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!