Кубанинг Матанзас провинциясидаги нефть омборида ёнғин содир бўлган жойда тўрт кишининг жасади топилди. Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазири Хосе Порталь маълум қилди.
"Жума куни соат 16:00 да воқеа жойида олиб борилган ишлар тўрт хил одамга тегишли суяк қолдиқларининг биринчи бўлакларини аниқлаш имконини берди”, — дейилади РИА Новости хабарида .
Порталнинг қўшимча қилишича, воқеа жойида қидирув ишлари давом этмоқда.
Аввалроқ Куба президенти Мигель Диас-Канель 5 август куни Матанзас провинциясидаги нефт омборида юз берган йирик ёнғин ўчирилганини маълум қилганди.