Куба президенти Мигель Диас-Канел Вашингтоннинг ўз мамлакатига қарши ҳарбий таҳдидлари мисли кўрилмаган даражага етганини эълон қилди.
Куба раҳбари бу ҳақда ўзининг ижтимоий тармоқ саҳифасида ёзди.
"Америка президенти Кубага қарши қуролли тажовуз таҳдидларини хавфли ва мисли кўрилмаган даражага кўтармоқда. Халқаро ҳамжамият бунга жиддий эътибор қаратиши ва Америка халқи билан биргаликда кичик, аммо бадавлат ва таъсирчан гуруҳ манфаатларига хизмат қилиш учун бундай радикал жиноий ҳаракатни содир этиш мақбулми ёки йўқлигини ҳал қилиши керак”, деб таъкидлади у.
Диас-Канел шунингдек, Куба халқи ўз мамлакатини ҳимоя қилишга тайёрлигини ва “қанчалик кучли бўлмасин, тажовузкорга” таслим бўлиш ниятида эмаслигини таъкидлади.
Аввалроқ Politico АҚШ маъмуриятидаги манбаларга таяниб, Вашингтон Кубада амалдаги ҳукуматни ағдариш учун ҳарбий операция ўтказиш имкониятини истисно қилмаётганини хабар қилган эди.