Саудия Арабистонининг "Ан-Наср" клуби ҳужумчиси Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги фаолиятини якунлаганини эълон қилди.
41 ёшли футболчи бу ҳақда ижтимоий тармоқдаги саҳифасида маълум қилди.
"Португалия қалбимда абадий қолади", — деб ёзди Роналду.
Криштиану Португалия миллий жамоасидаги дебютини 2003 йил 20 августда, 18 ёшида ўтказган. У Қозоғистонга қарши ўртоқлик учрашувида (1:0) иккинчи бўлимда захирадан майдонга тушган эди.
Роналду терма жамоадаги 23 йиллик фаолияти давомида 234 та учрашувда иштирок этиб, 146 та гол урди ва 45 та голли узатмани амалга оширди.
Афсонавий ҳужумчи Португалия билан 2016 йилда Европа чемпионига айланди. Шунингдек, у 2018/2019 ва 2024/2025 йилги мавсумларда УЕФА Миллатлар лигасида ғолиб чиқди.