Бугун 9 май, 2024 йил, пайшанба

O'ZB

Криштиану Роналду Португалиянинг Швецияга қарши ўйинини ўтказиб юборади

Криштиану Роналду Португалиянинг Швецияга қарши ўйинини ўтказиб юборади

Португалиялик футболчи Криштиану Роналду Швецияга қарши баҳсни ўтказиб юборади.

Португалия терма жамоаси бош мураббийи Роберто Мартинес 39 ёшли ҳужумчисни 21 март куни бўлиб ўтадиган Швецияга қарши баҳс қайдномасига киритмади.

Лекин Криштиану 26 март куни бўлиб ўтадиган Словенияга қарши ўртоқлик ўйинигача терма жамоа қароргоҳига бориб қўшилиши керак бўлади.

Ҳозирда Роналду кичик таътилда ва Саудия Арабистонида оиласи билан бирга вақт ўтказмоқда.

Криш терма жамоадаги голлар сони бўйича жаҳон рекордчиси ҳисобланади. Ҳужумчи Португалия терма жамоаси сафида 205 ўйинда 128 голга муаллифлик қилган.

Киритилди: 13:34 19.03.2024. Ўқилди: 799 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!