Бугун 10 август, 2026 йил, душанба

O'ZB

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги фаолиятини қачон якунлашини айтди

Криштиану Роналду Португалия терма жамоасидаги фаолиятини қачон якунлашини айтди

Португалия терма жамоаси ҳужумчиси Криштиану Роналду ЖЧ-2026 1/8 финалида Испанияга қарши учрашув олдидан миллий жамоадаги фаолиятини қачон якунлаши ҳақидаги саволга жавоб берди.

«18 ёшимда терма жамоага қўшилганимдан буён шундай ва бу ҳеч қачон ўзгармайди. Мен ҳар доим бутун қалбим ва борлиғим билан миллий жамоадаман. Майдонга тушаманми ёки йўқми, барибир жамоада муҳим ўрним бор.

Бир неча йил аввал айтганимдек, фаолиятимни ўзим хоҳлаган пайтда якунлайман. Сизлар хоҳлаган вақтда эмас. Менимча, бир хил саволни қайта-қайта бериш вақтни беҳуда сарфлашдир. Бу мавзуга ортиқча эътибор қаратгим келмайди. Энг муҳими — эртага яхши ўйнаш ва кейинги босқичга чиқишимизга ишониш», — деди Роналду AS нашрига.

Португалия ва Испания ўртасидаги ЖЧ-2026 1/8 финал баҳси 6 июль куни бўлиб ўтади.

Киритилди: 23:40 05.07.2026. Ўқилди: 794 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!