Бугун 22 декабрь, 2025 йил, душанба

O'ZB

Криштиану Роналду «Барча замонларнинг энг яхши футболчиси» соврини соҳибига айланди

Криштиану Роналду «Барча замонларнинг энг яхши футболчиси» соврини соҳибига айланди

Португалия терма жамоаси сардори ва Саудиянинг «Ал-Наср» клуби юлдуз ҳужумчиси Криштиану Роналду Португалия лигаси тақдирлаш маросимида «Барча замонларнинг энг яхши футболчиси» совринига сазовор бўлди.

Лига расмий баёнотида таъкидланишича, 40 ёшли Криштиану «бутун бир даврни белгилаб берди ва жаҳон футболида ўчмас из қолдирди». Футболчи маросимда шахсан иштирок этмади, аммо ташкилотчилар Роналду соврин билан туриб нутқ сўзлаган видеони намойиш қилди.

Роналду — France Football томонидан бериладиган энг нуфузли индивидуал мукофот — «Олтин тўп»нинг беш карра соҳиби. Шунингдек, у футбол тарихи бўйича энг кўп гол урган рекордчи ҳисобланади — 943 та гол.

Киритилди: 10:09 11.09.2025. Ўқилди: 774 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!