Бугун 6 май, 2024 йил, душанба

O'ZB

Кремлнинг юқори лавозимли амалдорлари Путиндан Пригожиннинг амбицияларини жиловлашни сўрашган — The Wall Street Journal

Кремлнинг юқори лавозимли амалдорлари Путиндан Пригожиннинг амбицияларини жиловлашни сўрашган — The Wall Street Journal

Москва куч доираларида ЧВК "Вагнер" асосчиси ҳаммани ғазаблантира бошлади. Айниқса ўзини асирликка топширган ташкилот аскари кейинчалик болға билан қатл қилингани акс этган лавҳа ижтимоий тармоқларда тарқалганидан сўнг, деб ёзади нашр Кремлга яқин аноним манбаларга таяниб.

"Тизим вакиллари жазолашда фақат давлат монополияга эга бўлиши керак, деб ҳисобламоқда", — дея улардан бирининг сўзларини келтиради WSJ.

Аввалроқ Пригожин Россия мудофаа вазири Сергей Шойгу ва олий ҳарбий қўмондонликнинг бошқа вакилларини бир неча бор танқид қилган эди. ЧВК "Вагнер" собиқ ёлланма аскарининг болға билан қатл этилиши акс этган видео 2022 йил декабрь ойида ижтимоий тармоқларда тарқалган эди.

Киритилди: 03:18 12.03.2023. Ўқилди: 3254 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!