Бугун 21 ноябрь, 2025 йил, жума

O'ZB

Кремль Украина бўйича музокараларга тайёрлигини маълум қилди

Кремль Украина бўйича музокараларга тайёрлигини маълум қилди

Москва Россия-Украина можаросини ҳал қилиш бўйича музокаралар жараёнини давом эттиришга тайёр.

Бу ҳақда Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков маълум қилди.

Кремль матбуот котибининг таъкидлашича, Россия томони музокаралар ўтказиш имконияти бўйича очиқ позицияни сақлаб турибди.

"Москва музокараларни давом эттириш учун очиқ", - деди Песков.

Эслатиб ўтамиз, аввалроқ Ғарб ОАВлари Қўшма Штатлар Россия-Украина урушини тугатиш бўйича рамка келишувини тайёрлаётгани ҳақида хабар берган эди. Манбаларга кўра, бу келишув Украинанинг ўз ҳудудларидан воз кечишини, хусусан, Россиянинг Қрим ва Донбасс суверенитетини тан олишини, Вашингтоннинг Киев ва Европага хавфсизлик кафолатларини тақдим этишини назарда тутади. Режага кўра, Донбаснинг Украина қўшинлари олиб чиқиб кетилган ҳудудлари “демилитаризация қилинган ҳудуд ҳисобланиши ва бу ҳудудда Россия қўшинларини жойлаштира олмайди”. Аноним манбаларга кўра, ташаббус Херсон ва Запорожье вилоятларидаги тўқнашув чизиғининг амалда музлатилишини ҳам кўзда тутади.

Бундан ташқари, Ахиоснинг сўзларига кўра, режа Украина Қуролли Кучлари қўшинлари ва уларнинг узоқ масофали қуроллари сонини икки баравар камайтиришни назарда тутади.

Киритилди: 10:00 20.11.2025. Ўқилди: 800 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!