"Москва ва Вашингтон тинч йўл билан муаммони ҳал этиш бўйича бошқа масалалар қаторида Россия газини Европага етказиб беришни қайта тиклаш имкониятини ҳам муҳокама қилмоқда", — дея маълум қилди Россия президентининг ёрдамчиси Юрий Ушаков.
8 май куни Reuters агентлиги манбаларига таяниб, АҚШ ва Россия ўртасида Европага газ етказиб беришни тиклаш юзасидан музокаралар олиб борилаётгани ҳақида хабар берган эди. Агентлик маълумотига кўра, Вашингтон Россия газини Европа бозорига қайтаришда ўзини воситачи сифатида қатнашишни, Москва ва Киев ўртасидаги тинчлик келишувини тузиш йўлидаги қадамлардан бири сифатида кўриб чиқмоқда.