«Бу ёзда Телеграм фойдаланувчилари бозордаги энг яхши сунъий интеллект технологиясидан фойдаланиш имкониятига эга бўлишади. Илон Маск ва мен xAIнинг Grok чатботини миллиарддан ортиқ фойдаланувчиларга етказиш ва уни барча Телеграм иловаларига интеграция қилиш учун 1 йиллик ҳамкорликка келишиб олдик.
Бу Телеграмнинг молиявий аҳволини ҳам мустаҳкамлайди: биз xAIдан 300 миллион доллар нақд пул ва ўз капиталини, шунингдек Телеграм орқали сотилган xAI обунасидан тушган даромаднинг 50 фоизини оламиз, дея изоҳ қолдирди Telegram асосчиси Павел Дуров.