Россия президенти матбуот котиби Дмитрий Песков ёзувчи Михаил Зыгарнинг The New York Times нашрида эълон қилинган мақоласига муносабат билдирди.
Песков мақоладаги иддаоларни "ҳақиқатга тўғри келмайдиган мутлақо ёлғон уйдирма", деб атади.
"Ҳақиқатан ҳам, келишув сари маълум бир масофа босиб ўтилган эди, бироқ Россия учун ўта муҳим аҳамиятга эга бўлган асосий масалалар бўйича келишувга эришилмаган", — деди у.
Михаил Зыгар 25 март куни эълон қилинган мақоласида АҚШ ва Исроилнинг Эрон билан уруши бошланишидан олдин Владимир Путин Украина билан жиддий музокаралар бошламоқчи бўлганини даъво қилган эди.
Муаллифнинг фикрича, Яқин Шарқдаги низо нефт нархини ошириб, Россия иқтисодиётидаги кескинликни юмшатган ва Путинни Украина можаросини тинчлик йўли билан келишиш истагидан воз кечишга ундаган.