Россия Исроил ва Эрон ўртасидаги кескин вазият фонида томонларни максимал даражада тийилишга чақирмоқда. Бу ҳақда Россия Президенти матбуот котиби Дмитрий Песков журналистларга маълум қилди.
“Вазият ташвишли. Биз сўнгги баёнотларни кўрдик ва эшитдик. Ҳозирча эскалация тўхтаётгани йўқ, аксинча – у тезлашмоқда. Непредсказуемлик даражаси – мутлақ,” — деди Песков.
Унинг таъкидлашича, Россия томони томонларни тинчлик ва сиёсий-дипломатик йўл билан муаммони ҳал этишга чақирмоқда.
Песков Россия Президенти Владимир Путиннинг сўзларини эслатди:
“Агар зарурат туғилса, Москва бу мураккаб жараёнда воситачилик қилишга тайёр.”