Бугун 29 апрель, 2025 йил, сешанба

O'ZB

Кредит тарихи ўрганилишини чеклаб қўйиш хизмати яратилди

Кредит тарихи ўрганилишини чеклаб қўйиш хизмати яратилди

Кредит тарихи ўрганилишини чеклаб қўйиш хизмати яратилди, дея хабар бермоқда “Кредит-ахборот таҳлилий маркази” кредит бюроси.

Қайд этилишича, бюро томонидан 20-июндан “Фреэзе” хизматини тест режимида ишга туширилган.

Мазкур хизмат орқали жисмоний шахслар ўзларига тегишли кредит тарихи маълумотларини кредит ахборотидан фойдаланувчилар томонидан бюродан олинишини чеклаб (тақиқлаб) қўйишлари мумкин бўлади.

Бу орқали эса фуқаролар кредит тарихи уларнинг хабарисиз ўрганилишини олдини олиш имкониятига эга бўладилар.

Ушбу хизматдан дастлаб веб-сайт орқали бепул фойдаланиш мумкин бўлади.

Шунингдек, 2025-йил 1-январдан эса хизмат пуллик асосида базавий ҳисоблаш миқдори (БҲМ) нинг 0,03 баробари миқдоридаги (ҚҚСни ҳисобга олмаган ҳолда) ҳақ эвазига амалга оширилади.

Хизматдан фойдаланиш даврида агар фуқаро ўз номига кредит олишни режалаширган бўлса, унда хизматни ўчириб, кейин кредит учун ариза бериши мумкин.

Киритилди: 21:03 20.07.2024. Ўқилди: 1544 марта. Фикрлар сони: 0 та.
telegram channel

Бўлимга тегишли қизиқарли хабарлар

Энг кўп ўқилган янгиликлар

Фикр билдириш учун қайдномадан ўтишингиз сўралади ва телефон ракамни тасдиклаш керак булади!